Жаҳон | 14:33 / 21.09.2022
28665
5 дақиқада ўқилади

Харкив областида Россия истилосидан кейин нималар бўлмоқда — уруш суратлари

Сентябрнинг илк ҳафтасида украин қўшини Харкив областида муваффақиятли қарши ҳужум ўтказиб, учта йирик шаҳарни (Балаклия, Изюм ва йирик темирйўл тугуни жойлашган Купянскни) ҳамда 2500 квадрат километр ҳудуддаги бошқа ўнлаб аҳоли яшаш манзилларини озод этди, шунингдек, фронт чизиғи Оскол дарёси шарқига сурилди. Чекинаётган россиялик ҳарбийлар ўнлаб зирҳли техникалар ва тонналаб ўқ-дориларни ташлаб кетишди. Озод этилган ҳудудларга аҳоли қайта бошлади. Ўтган ойлар давомида истило остида бўлиб, дунёдан тўлиқ узилиб қолган аҳоли вакиллари эса Украинанинг бошқа ҳудудларида нималар бўлиб ўтганидан эндигина хабардор бўлишмоқда. 

Қуйида 20 сентябр, Украинадаги урушнинг 209-кунида Харкив областида олинган суратлар.

Изюм ҳудудида Шимолий Дон устидан ўтган кўприк март ойи бошида украин ҳарбийлари томонидан портлатилган. 1 апрелдан 11 сентябрга қадар шаҳар Россия истилоси остида қолди ва Украина қуролли кучларининг Харкив областида кенг кўламли қарши ҳужумга ўтиши натижасида озод этилди. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Харкив областидаги Цуповка қишлоғида яшовчи Валерий Баландюк истило вақтида нобуд бўлган итини кўммоқда. У қишлоққа бир неча кун олдин қайтган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Озод этилган Изюм шаҳри аҳолиси россиялик босқинчилар томонидан окопларни мустаҳкамлаш учун тайёрланган ходаларни ташиб кетмоқда - улардан қишда уйни иситиш учун фойдаланилади.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Изюм шаҳрида яшовчилар Украинанинг бошқа ҳудудларида яшовчи қариндошларидан келган жўнатмаларни қабул қилмоқда. Истило вақтида шаҳар дунёнинг бошқа қисмидан деярли узилиб қолганди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Купянск кўчаларида навбатчилик қилмоқда. Бу шаҳар — Харкив областидаги муҳим темирйўл тугуни ҳисобланади, бу ердан Россиянинг Харкив областидаги қўшинлари таъминоти амалга оширилган. 12 сентябр куни украин ҳарбийлари Купянск маркази ва шаҳарнинг ғарбий қисмини эгаллади, 18 сентябр куни россиялик ҳарбийлар Купянскнинг Оскол дарёсининг шарқий соҳилидаги қисмидан ҳам чекингани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Изюм шаҳридаги турар жой ҳовлисида «Мина» ҳақидаги огоҳлантириш тахтаси.
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / Vida Press
Изюмлик киши отишмалар вақтида шикастланган бино олдидан велосипедда ўтмоқда. Изюм шаҳар кенгаши раиси Максим Стрельников хабар беришича, Россия ишғоли вақтида шаҳарда камида минг киши ҳалок бўлган, шаҳардаги инфратузилманинг 80 фоизидан ортиғи вайрон бўлган. Расмийларнинг биринчи галдаги вазифаларидан бири — иссиқлик таъминотини тиклаш ҳисобланади.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийларнинг Украина армияси қарши ҳужуми вақтида ташлаб кетилган собиқ позицияси.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Изюмда вайрон бўлган уй харобалари остида қолган автомобиллар.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украина Миллий гвардияси сапёри Харкивдан шимолдаги қишлоқ йўлини текширмоқда. Бу ер яқингача Россия қўшини назоратида эди.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
 Украин жангчилари Харкив шимолидан чекинган россияликлар қолдириб кетган танкни кўздан кечирмоқда.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украина армияси аскарлари Харкив атрофидан чекиниш вақтида россияликларнинг позицияларида қолган яксон бўлган техникаларни кўздан кечирмоқда.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Харкив областининг озод этилган ҳудудларида топилган жасадларни ташимоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Изюмлик аёл март ойида шаҳар ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган турмуш ўртоғининг қабри тепасида.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Эксгумация қилувчи мутахассислар ишга киришишдан олдин. Харкив области прокурори Олександр Фильчаковга кўра, Изюм шаҳри россияликлар истилосидан озод этилгач, тинч аҳоли вакилларининг 445 қабри — шунингдек, украин ҳарбий хизматчилари кўмилган яна бир оммавий қабр топилган. Айрим жасадларда қийноқ излари қолган.
Paula Bronstein / Getty Images
Харкив областидаги Прудянка посёлкасидаги дала майдонида яксон этилган енгил машина
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Изюмнинг фронт чизиғига яқин ҳудудларда ҳарбий ҳаракатлар излари.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид