Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинишига муносабат билдирди
Унинг сўзларига кўра, бу қарор Россияда «офицерлар ва бошқа ҳарбийлар» борасида муаммолар борлигини билдиради.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг «қисман сафарбарлик» эълон қилишига изоҳ берди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Путиннинг чиқишини кўрмаган, аммо барча керакли маълумотларга эга.
«Путин охирги ой давомида қисман сафарбарликни ўтказиб бўлди. Махсус хизматларимиз ва иттифоқчиларимиз бу ҳақда айтишган», — деди Украина президенти.
Унинг қайд этишича, бу Россияда «офицерлар ва бошқа ҳарбийлар» борасида муаммолар борлигини билдиради.
«Улар жанг қила олмайдиган йигитларни йўллашганини биламиз. Бу йигитлар ҳалок бўлди. Улар ҳаттоки ўқишларини якунлай олишмади. Улар жанг қила олмайди. Бизга келишади ва ўлишади.
У ҳарбийлари қочиб кетаётганини кўряпти. Унга кўпмиллионли армия керак, чунки Украинага келаётганларнинг аксарияти шунчаки қочиб кетяпти.
У Украинани қонга ботирмоқчи, лекин шу билан бирга ўз аскарларининг қонига ҳам», деди Украина президенти.
21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026