Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳозир газни ҳам, пахтани ҳам экспорт қилмаяпмиз» – Шавкат Мирзиёев
Тошкент вилояти фаоллари билан навбатдан ташқари сессияда учрашган президент экспорт борасидаги ютуқлар ҳақида гапирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Мен шахсан президент бўлиб, пахта ҳозир неча фоиз бажарилганини билмайман. Чунки манфаат бўлса, фермерлар, кластерлар ўзи бажараверади. Олдин қандай эди, йилнинг 3-4 ойи эгилиб пахта териш билан ўтарди. Ўқитувчи ҳам, шифокор ҳам, зиёли ҳам далада бўларди.
Яқинда йирик бир давлат раҳбари пахтамизни экспорт қилишни сўради. “Экспортга пахта йўқ, тўлиқ қайта ишлаяпмиз” десам ишонмади. Чунки олдин экспортимиз асоси пахта билан газ бўларди.
Ҳозир эса пахтани ҳам, газни ҳам экспорт қилмаяпмиз. Ҳатто газни четдан сотиб ҳам оляпмиз. Сабаби, саноатимиз ривожланяпти. Ана шундай икки асосий маҳсулот четга сотилмаса ҳам экспортимиз ҳажми 2016 йилга нисбатан 5-6 баробар ошди”, – дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024