Ўзбекистон | 09:14 / 22.09.2022
40655
1 дақиқада ўқилади

Келаси ҳафта бошидан Ўзбекистонда кунлар совишни бошлайди 

Янги ҳафта бошида Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ва кўплаб туманларида кундуз куни ҳаво ҳарорати максимуми 25 даража иссиққа кўтарилади. 

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" ходими Эркин Абдулаҳадовга кўра, 26 сентябр куни Қорақалпоғистонда ҳарорат бир кун олдинги кун ҳароратига нисбатан 10-12 даражага пасаяди. Прогнозларда 25 сентябр куни шимолда ҳарорат максимуми 37 даража иссиқ бўлиши кўрсатилган. 

Мазкур об-ҳаво прогнози Ўзбекистонга ҳафта бошидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганини англатади. Шимоли-ғарбий совуқ оқим ҳозирги мавсумда республикага ёғингарчилик олиб келмайди. 

Тоғлар, айрим тоғолди ҳамда шарқий вилоятларни (мазкур ҳудудларда ҳам кўп ёғин бўлмайди) ҳисобга олмаганда, республика катта қисмида келаётган ҳафта ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин.

Совуқ ҳаво оқими республикага кириб келиш босқичида жойларда кучли шамол ва чанг-тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Мавзуга оид