Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат +30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундуз кунлари +23…+28 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +30…+32 даражагача исийди.
Фото: Kun.uz
Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат 26 мартда ва 27 мартга ўтар кечаси Бухоро, Навоий вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари +23…+28 даража, республика шимолида ва чўл ҳудудларида айрим кунларда +30…+32 даражагача исийди.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 24–26 мартда +23…+26 даража, 27 мартда +27…+29 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10…+15 даража бўлади.