Ўзбекистон | 09:41 / 23.09.2022
30876
2 дақиқада ўқилади

«Коробка» уйлар учун субсидия ажратишга рухсат берилди

Субсидия асосида олинган уй-жой учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди.

Фото: Kun.uz

“Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқаролар ипотека кредитлари ва улар фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди. Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромади бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномалар амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”га банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Мавзуга оид