Ўзбекистон | 09:09 / 23.09.2022
2185
1 дақиқада ўқилади

Масқатда Made in Uzbekistan савдо кўргазмаси ўтказилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Уммон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари билан учрашди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Уммон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Салим ал-Жунайбий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ушбу йўналишда кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, бу борада ишбилармон доиралар ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш бўйича аниқ ишларни амалга оширишга келишиб олди.

Томонлар Масқат шаҳрида Made in Uzbekistan савдо кўргазмасини ўтказиш ва Уммон ишбилармон вакиллари Ўзбекистонга сафарини уюштириш юзасидан якдилликка эришди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид