Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия-Грузия чегарасида рекорд даражадаги навбатлар юзага келди
22 сентябр куни Финландия билан чегарадаги «Торфяновка» ва «Брусничное» пунктларида бир суткада чегарадан ўтган енгил автомобиллар сони бўйича рекорд қайд этилди.
23 сентябр куни Россия-Грузия чегарасида рекорд даражадаги машиналар навбати юзага келди, деб хабар берди РБК.
Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 23 сентябр куни «Верхний Ларс» назорат-ўтказув пункти олдида 1715 машинадан иборат навбат юзага келди.
Қайд этилишича, бу йил бошидан буён қайд этилган максимал кўрсаткич ҳисобланади.
Ўз навбатида, Шимолий Осетия бўйича ИИВ республика ҳудудида Грузияга ўтиш учун 2000дан ортиқ машина навбат кутаётганини маълум қилди.
Шимолий Кавказ божхона бошқармасининг маълумот беришича, Россиядан «Верхний Ларс» назорат-ўтказув пункти орқали чиқиб кетишни хоҳловчилар сони охирги уч кун ичида кескин ошган.
Бундан ташқари, 22 сентябр куни Финландия билан чегарадаги «Торфяновка» ва «Брусничное» пунктларида бир суткада чегарадан ўтган енгил автомобиллар сони бўйича рекорд қайд этилди. Ўтган сутка давомида улар орқали мос равишда 989 ва 890 машина ўтган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026