Ўзбекистон | 11:41 / 24.09.2022
8691
1 дақиқада ўқилади

Кореянинг саратонни даволаш технологиялари Ўзбекистонга олиб келинади

Саратон касаллигини даволашнинг инновацион технологияларини Ўзбекистонга трансфер қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Фото: Kun.uz

Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова бошчилигидаги делегация аъзолари қатор учрашувлар ўтказди, дея хабар берди “Дунё”.

Гачон университети Саратон ва диабет касалликлари институти президенти Cёнг Жин Ким билан мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасида барча соҳаларда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди.

Мулоқот давомида университет томонидан бажарилаётган катталар ва болаларда оғир саратон касаллигини даволашнинг инновацион технологиялари ўрганилиб, Ўзбекистонга трансфер қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Томонлар тақдимотлар орқали Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда тиббиёт ва биотехнологиялар бўйича амалга оширилаётган тадқиқотларни намойиш қилди.

Делегация вакиллари институт лабораторияларида ҳам бўлиб, замонавий илмий йўналишларда амалга оширилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид