Ўзбекистон | 07:29 / 24.09.2022
7381
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди

Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Фото: olympic.uz

Конференция кун тартибидан федерацияга янги раис сайлаш, унинг раҳбарияти ва ижроия қўмитаси таркибини қайтадан шакллантириб олиш масалалари ўрин олди.

Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими, бунгача спорт соҳасида турли лавозимларда фаолият олиб борган Рашид Толипов номзоди федерация раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди

Шу тариқа, Рашид Толипов Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси этиб сайланди. Шу пайтгача федерация раҳбари сифатида фаолият олиб борган Алам Муллаев, шунингдек, Бахтиёр Ниғматуллаев, Анвар Муҳаммедов, Сапармурод Жиемуротов, Илҳом Мамадалиев, Бурҳон Раҳмонов ҳамда Дилноза Бакирова раис ўринбосари, бунгача федерация ижрочи директори лавозимида ишлаган Фаррух Тошкенбоев федерация бош котиби этиб сайланди. Тадбир давомида ижроия қўмитаси аъзолари ҳам шакллантирилиб, ташкилот янги таҳрирдаги низоми тасдиқланди.

Йиғилишда сўзга чиққан Рашид Толипов ишонч учун миннатдорлик билдирган ҳолда, каратэ спортини ривожлантириш йўлида астойдил хизмат қилишини таъкидлади. Олдинда турган йирик мусобақалар, жорий йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини юксак савияда ташкил этишда барчани ҳамжиҳат бўлишга чақирди.

Мавзуга оид