Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рожер Федерер фаолиятидаги энг сўнгги баҳсни ўтказди
15 сентябр куни 41 ёшли теннисчи сентябрда бўлиб ўтадиган Лейвер кубоги фаолиятидаги охирги мусобақа бўлишини айтганди.
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер фаолиятидаги энг сўнгги баҳсда ютқазиб қўйди. Испаниялик Рафаэл Надал билан жуфтликда ўйнаган Федерер Лейвер кубоги учрашувида мағлубиятга учради.
Европа миллий жамоаси номидан қатнашган Федерер ва Надал америкалик Фрэнсис Тиафо ва Жек Сокка 6:4, 6:7 (2:7), 9:11 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндан сўнг томошабинлар швейцариялик теннисчини бир неча дақиқа давомида олқишлаб туришди.
15 сентябр куни 41 ёшли теннисчи сентябрда бўлиб ўтадиган Лейвер кубоги фаолиятидаги охирги мусобақа бўлишини айтганди.
Август ойида Федерер энг кўп даромад топган теннисчилар рўйхатида етакчи бўлганди. У мусобақалардан ташқарида 90 млн доллар ишлаган.
Рожер Федерер фаолияти давомида «Улкан дубулға» туркумидаги мусобақаларда 20 марта ғалаба қозонган. У шунингдек, 2008 йилги Олимпиада ўйинларида олтин ва 2012 йилги ўйинларда кумуш медалга сазовор бўлган.
Мавзуга оид
08:45 / 08.06.2026
Ролан Гаррос–2026: Зверев тарихий ғалабага эришди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
01:22 / 19.01.2026
Винус Уилямс Australian Open рекордини ўрнатди
11:48 / 15.12.2025