Jazeera Airways Наманганга парвозлар амалга оширишни бошлайди
Кувайт авиакомпанияси 30 сентябрдан бошлаб Наманган шаҳрига ҳафтасига уч марта парвозлар амалга оширишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ва Кувайт пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилганига бир йил ўтганидан сўнг, Jazeera Airways компанияси Ўзбекистон шарқий қисмида жойлашган Наманган йўналишида рейслар очилганини эълон қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Авиакомпания янги йўналиш бўйича парвозларни ҳафтасига учта рейс билан - душанба, чоршанба, жума кунлари амалга оширишни режалаштирмоқда. Биринчи авиапарвоз жорий йил 30 сентябрь куни йўлга қўйилади.
Jazeera Airways компанияси бош ижрочи директори Рохит Рамачандран таъкидлашича, “бу - Наманганга Яқин Шарқ минтақасидан илк йўналиш бўлиб, Ўзбекистоннинг шарқий қисми билан ривожланиб бораётган савдо алоқалари ва катта сондаги туристлар имкониятига эга минтақага йўл очади. Наманган тарихий обидалари ва маданияти билан ажралиб турувчи Ўзбекистонинг енгил саноат ва озиқ-овқат марказидир”.
Кувайт билан Тошкент ва Наманган йўналишларида тўғридан тўғри парвозлар амалга оширилиши икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим ҳамда республикага келаётган хорижий сайёҳлар сони сезиларли ошишига хизмат қилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Кувайтга экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имкониятлар яратади.
Ҳозирги пайтда Jazeera Airways компанияси билан Ал-Кувайт – Самарқанд – Ал-Кувайт йўналиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024