Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда БМТнинг ёввойи ҳайвонларни сақлаш конференцияси ўтказилади
Ўзбекистон “яшил” кун тартибини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини чеклашда фаол иштирок этишга тайёр.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси 77-сессиясидаги нутқидаги муҳим мавзулардан бири - иқлим ўзгаришига қарши кураш бўлди.
77-сессия иштирокчилари эътибори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг келгуси беш йил ичида бутун мамлакат бўйлаб 1 миллиард дарахт ва бута экишни назарда тутувчи "Яшил макон" кенг кўламли ташаббусига қаратилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Орол денгизи қуриши муаммосига алоҳида тўхталиб ўтди. Республикада ушбу экологик фалокат оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи минтақасини экологик ва гуманитар инқироз ҳудудидан экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги 5 йил ичида қуриган денгиз тубида 1,7 миллион гектар ўрмон плантациялари барпо этилди.
В.Норов яқин муддат оралиғида мамлакатда соҳага доир қатор халқаро тадбирлар - БМТ шафелигида Ўзбекистонда биринчи Оролбўйи халқаро форуми, БМТнинг ёввойи ҳайвонлар кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси томонлари 14-конференцияси, Чўлланишга қарши конвенцияни амалга оширишни кўриб чиқиш бўйича қўмита навбатдаги йиғилиши ўтказилишини эълон қилди.
Мавзуга оид
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
22:50 / 01.06.2026