Ўзбекистон | 09:41 / 28.09.2022
3732
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлигининг ваколатлари кенгайтирилади

Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси навбатдаги йиғилишида “Адлия органлари тизими такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама марказида бўлди.

Қонун лойиҳаси билан интеллектуал мулк соҳасидаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Интеллектуал мулк агентлиги вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда.

Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилган ҳолда, адлия органларига меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи бериляпти.

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берган ҳолда мазкур ҳужжатларни қўллаб-қувватлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид