Ўзбекистон | 13:02 / 28.09.2022
4886
2 дақиқада ўқилади

«Тошвилерлойиҳа» муҳандиси ер майдони савдоси жинояти бўйича ушланди

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Х. фуқаро Ж.га Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги яқин қариндошларига томорқа учун ажратилган 40 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ захирадаги 60 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб бериш эвазига 110 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти “Тошвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси Ш.Ш. фуқаро И.У. билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.га Зангиота туманида 8 сотих ер майдонини 22 000 АҚШ долларга сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Олот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.Ҳ. фуқаро Н.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Когон тумани ҳудудидан захирадаги 8 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб бериш эвазига 9 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид