Ўзбекистон | 13:03 / 30.09.2022
7440
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ атрофида бўлади.

Эртага, 1 октябр куни антициклон республика барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ бўлади, кундузи 21-26 даража иссиққача пасаяди.

2 октябр куни антициклон таъсири ҳали ҳам давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни 8-13 даража илиққача пасаяди, кундузи 21-26 даража иссиқ атрофида бўлади.

Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид