Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украина икки ҳудудининг «мустақиллиги» ҳақидаги фармонларни имзолади
Путин Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларининг «суверенитети» ва «мустақиллиги» ҳақидаги фармонларни имзолади. 30 сентябр куни Россия Украинанинг тўртта минтақасини аннексия қилишини эълон қилиши кутилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларининг «мустақиллиги» ва «суверенитети»ни тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолади. Ҳужжатлар 30 сентябр, жумага ўтар кечаси ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Россия қўшинлари Украинага тўлиқ миқёсда бостириб кириши пайтида ушбу минтақалар ҳудудларининг фақат бир қисмини эгаллаб олишди. Хусусан, Запорижжя области маркази Украина назорати остида.

Аввалроқ, 30 сентябр куни Россия Украинанинг тўртта минтақасини аннексия қилиш ниятида экани маълум бўлган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, 30 сентябр куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек, Украинанинг Россия томонидан «референдумлар» ўтказилган Херсон ва Запорижжя областларининг «Россияга кириш тўғрисидаги шартномалари» имзоланади. Путиннинг тадбирда катта нутқ сўзлаши кутилмоқда.

27 сентябр куни, Украинанинг босиб олинган тўрт ҳудудида Россияга қўшилиш бўйича беш кунлик «референдум»лар якунланди.
21 сентябр куни Путин бундай «референдум»лар ўтказилишини маъқуллаган ва «ватан ҳимояси, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш» учун «қисман» сафарбарлик эълон қилганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
14:20 / 11.06.2026