21:34 / 01.10.2022
22182

Россия Италияга газ етказиб беришни тўхтатди

"Газпром" аниқ сабабларни маълум қилмасдан газ етказиб бериш тўхтатилишини билдирган.

Фото: AP

Россиянинг "Газпром" компанияси Италиянинг Eni нефт-газ гуруҳига 1 октябрдан газ етказиб бериш тўхтатилишини билдирди. Бу ҳақда Eni матбуот релизида хабар қилинди.

"Газпром" Австрия орқали етказиб бериш имкони йўқлигини айтиб, бугунга сўралган газ ҳажмини тасдиқлай олмаслигини хабар қилди. Шу сабабли бугун Eni учун Россия гази етказиб берилмайди. Eni етказиб бериш тикланганида бу ҳақда маълум қилади", - дейилади хабарда.

Eni май ойида Газпромбанкда евро ва рублда тўлаш учун ҳисобрақам очиш жараёни бошланганини маълум қилганди.

Август охирида "Газпром" Италия компаниясини газ етказиб бериш 7 млн куб метрга 27 миллиондан 20 миллион куб метрга камайиши ҳақида хабардор қилганди.

Eni бошқарувчиси Клаудио Дескалци Италия Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилган тақдирда мамлакат қишни ўтказа олишини билдирган. Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги газ омборлари 90 фоизга тўлдирилган.

Top