Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамасида лавозим тайинлови амалга оширилди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.
Вазирлар Маҳкамаси
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Бекзод Шукуров Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш сектори мудири этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у юқоридаги котибиятда бош мутахассис лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Жамол Эшниёзов котибият раҳбарининг аграр ва озиқ-овқат тармоқларини ривожлантириш бўйича ўринбосари бўлган эди.
Шу йилнинг июнь ойи охирида Шаҳобиддин Мусаев Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти раҳбари ўринбосари – Туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш сектори мудири лавозимига тайинланган эди. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш сектори мудири лавозимида ишлаб келган.
Май ойида Ўткир Жўраев Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги ислоҳотларни таҳлил ва мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланган эди.
Шунингдек, Бунёд Мамаюсупов Оила ва хотин-қизлар масалалари котибиятининг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва касб-ҳунарга ўргатиш, маҳаллаларда фаол аёллар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
18:59 / 17.12.2025