Ўзбекистон | 09:08 / 03.10.2022
2698
1 дақиқада ўқилади
Сентябрда истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархи қанчага ошгани маълум бўлди
Сентябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг сентябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1 фоизга ошган.
Қайд этилишича, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,2 фоизга етди.
2022 йилнинг сентябрь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,4 фоизга ошди.
Маълум қилинишича, шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,7 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш 0,8 фоизга ошган.
Мавзуга оид
08:10 / 20.09.2024
Йирик супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди
08:00 / 19.09.2024
Иккиламчи уй-жой нархлари бироз кўтарилди
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
15:20 / 22.07.2024