Йирик супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди
Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот — олма, помидор, карам, лимон, гречка, товуқ гўшти, пиёз, шакар бўйича минимал нархлар ўтган ойга нисбатан пасайганини кўрсатди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг сентябр ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот — олма, помидор, карам, лимон, гречка, товуқ гўшти, пиёз, шакар бўйича минимал нархлар ўтган ойга нисбатан пасайганини кўрсатди. Таҳлил 8 август ва 12 сентябр кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.
Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники (филе) 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0 фоиз, шакарники 1,6 фоиз пасайган.
Тўққиз номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари эса ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.
Тўрт номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари эса ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида буғдой уни, гуруч, қизил сабзи ва тухум бор.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024