Жаҳон | 08:27 / 04.10.2022
9900
2 дақиқада ўқилади

Россияда Ғарбий ҳарбий округ қўмондони алмаштирилди

Генерал-лейтенант Роман Бердников генерал-полковник Александр Журавлёв ўрнига Ғарбий ҳарбий округ қўмондонлигини бошқаради.

Фото: APA | Роман Бердников

Генерал-лейтенант Роман Бердников Ғарбий ҳарбий округ (ҒҲО) қўмондонлигини бошқаради, илгари округни генерал-полковник Александр Журавлёв бошқарган, бу ҳақда Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида маълумот берилган.  

Ғарбий ҳарбий округ қўмондони ўзгаргани ҳақидаги маълумотни 3 октябр, душанба куни кадрлар ўзгариши билан таниш бўлган РБК манбаси ҳам тасдиқлади. Шу билан бирга, кадрлар алмашинуви 28 сентябр куни амалга оширилди.

Бердников илгари Шарқий ҳарбий округнинг умумқўшин бирлашмаси қўмондони бўлган, кейин Суриядаги рус қўшинлари гуруҳига қўмондонлик қилган.

Журавлёв ҳам 2016-2018 йилларда Россия қуролли кучларининг Суриядаги гуруҳига қўмондонлик қилган. У 2018 йилнинг кузида Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари бошлиғи бўлди.

Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида Ғарбий округ қўшинлари Харкив областидаги жангларда қатнашди. Сентябрь ойида Украина қўшинлари минтақада муваффақиятли қарши ҳужумни бошлади ва босиб олинган ҳудуднинг катта қисмини озод қилишга муваффақ бўлди.

Журналист Сергей Марданнинг айтишича, Журавлёв Бош штаб академиясида дарс беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид