“Айти соҳасини соядан олиб чиқишга қийналганмиз” – Шерзод Шерматов

Фото: KUN.UZ
“Айти компанияларнинг харажатлари катта эди. Айтишниклар уйида ўтириб ишларди, лойиҳаларимизни кўтариб қанча ташкилотларга борганмиз, ўтмаган”, – дейди АКТ вазири Шерзод Шерматов. У “Веон” компанияси бошқа давлатлардаги разработчикларни олиб келиб, Ўзбекистонни аутсорсинг марказига айлантирмоқчилигини маълум қилди.
АКТ вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс клуб сессиясида 2017 йилдан кейин айти паркларни ишга тушириш борасидаги лойиҳалари ўтмагани ҳақида гапирди.
“2017 йилдан кейинги даврни таҳлил қилиш керак. Айти соҳасини соядан олиб чиқишга қийналганмиз. Тўғри, болалар уйидан ўтириб ёки аутсорсингда ишлаган. Айти компанияларнинг харажатлари катта эди. Бу энг катта харажат ойликка боғлиқ эди – солиқлар ҳисобига ва бошқа харажатлар. Ўша пайтда ҳар хил ташкилотларга борганмиз, лекин лойиҳаларимиз ўтмаган.
2017 йилда президент олдида (IT паркларга оид) фармон лойиҳасини тақдимот қилганмиз. Беларус, Ҳиндистон тажрибасини кўрдик, шунақа иш қилмоқчимиз десак, “бюджетдан пул, имтиёзли кредит ёки субсидиялар сўрамаяпсизлар-ку, муаммо нимада, буни қиламиз”, деганлар. Шундан кейин фармон қабул қилинди”, – дейди вазир.
У телекоммуникация соҳасида 100 млн долларлик экспортга чиқилгани, бироқ телекоммуникациялар экспорти бундан бу ёғига ўсиши қийинлигини таъкидлади.
“Чунки телефон мулоқоти камайиб, айти экспорти телекоммуникация экспортидан ошади.
Мобил операторлар ва почтада ишлаётган ходимларга қарасак, фрилансер бўлиб ишлаётган айтишниклар сони кўп”, – дейди Шерматов.
Вазирнинг сўзларига кўра, президент Ўзбекистонни айти хабга айлантириш вазифасини қўйган. Жорий йилнинг ўзида йирик халқаро айти компанияларини Ўзбекистонга жалб қилишга қаратилган таклифларни қўллаб-қувватлаган.
“Халқаро доирада Ўзбекистон деса ҳали кўпчилик танимайди, у ерда ҳалиям эшакда юришибди деган фикр бор, афсуски. Лекин халқаро компаниялар ўзи келиб кўряпти, Meta компаниясининг Ўзбекистонга масъул раҳбари келганда кўриб ҳайрон қолди.
Президент бизга катта планка қўйганлар, биз 100 млн долларлик экспортга чиқдик деяпмиз, лекин млрд доллар аутсорсингга чиқиш вазифасини қўйган эдилар…
“Веон” Ўзбекистонга бошқа давлатлардаги разработчикларни олиб келиб, мамлакатимизни аутсорсинг марказига айлантирмоқчи”.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52
-
Британиялик амалдорлар бир йил ичида 2 мингдан ортиқ мобил қурилмани йўқотиб қўйди — The Guardian
Жаҳон | 18:14
-
Фордодаги уран АҚШ ҳужумидан олдин бошқа жойга кўчирилган – ОАВ
Жаҳон | 17:38
-
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Жаҳон | 17:11
Мавзуга оид

11:20 / 08.02.2025
IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда

16:29 / 22.01.2025
Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади

14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди

10:50 / 02.10.2024