Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади
Янги санкциялар Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини белгилаб беради, РФга товар ва хизматлар экспортига чекловларни кенгайтиради.
Европа иттифоқи Украинага бостириб киришига жавобан Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда 6 октябр, пайшанба куни Еврокомиссия сайтида маълум қилинди.
Янги санкциялар 2022 йил декабридан Россия нефтини ва Россиядан келиб чиққан нефть маҳсулотларини (2023 йил февралидан) учинчи давлатларга ташиш, шунингдек, тегишли молиявий ва бошқа хизматлар кўрсатишни тақиқлашни сақлаб қолади. Бундан ташқари, Россия нефтига нарх чегараси жорий этилмоқда: агар РФдан нефть ва нефть маҳсулотлари белгиланган нархдан арзонроқ сотиб олинса, европалик операторларга уни ташишга рухсат берилади. Бу нарх алоҳида белгиланади.
«Бу Россиянинг даромадларини янада қисқартиришга ёрдам беради, шу билан бирга, етказиб беришни давом эттириш орқали жаҳон энергетика бозорларини барқарор ушлаб туради. Шундай қилиб, юқори нархлар, айниқса ёнилғи нархининг ошиши барча европаликларни жиддий ташвишга солаётган бир пайтда, инфляцияни бошқариш ва энергия нархларини барқарор ушлаб туришда қўл келади», - дея таъкидлади Европа комиссияси.
Саккизинчи пакет, шунингдек, Россиядан умумий қиймати 7 миллиард евро бўлган товарларни, шу жумладан, тайёр пўлат буюмлар, машиналар, транспорт воситалари, айрим кимёвий моддалар, кийим-кечак ва заргарлик саноати учун материаллар импортини тақиқлашни ҳам ўз ичига олади.
Россияга қурол-яроғ, техник маҳсулотлар, айрим кимёвий моддалар ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган баъзи электрон компонентларни экспорт қилиш тақиқланади. Бу чекловлар Россиянинг ҳарбий, саноат ва технологик товарлардан фойдаланишини қисқартиришга қаратилган, деб хабар берди Еврокомиссия.
Санкциялар Европа иттифоқи фуқароларига Россиядаги давлат корхоналарида юқори лавозимларни эгаллашни тақиқлайди. Россия денгиз регистри билан барча операциялар, шунингдек, Россияга молиявий хизматлар, ахборот технологиялари бўйича консалтинг ва бошқа бизнес хизматларини кўрсатиш тақиқланади.
Тўплам Россия ҳукумати ёки Россияда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга кўрсатиш мумкин бўлмаган хизматлар доирасини кенгайтиради: энди улар IT-консалтинг, юридик маслаҳат, архитектура ва муҳандислик хизматларини ўз ичига олади. «Улар муҳим аҳамиятга эга, чунки улар ушбу хизматлар импортига катта боғлиқ бўлган Россиянинг саноат салоҳиятини заифлаштириш потенциалига эга», дейилади ЕК пресс-релизида.
Шунингдек, россияликларга миқдоридан қатъи назар, Европа иттифоқи мамлакатларида криптоактивларига эга бўлиш тақиқланади. Брюссел санкциялар рўйхатига кириш учун янги шарт қўйди: энди Россияга қарши жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишга ҳисса қўшганлар чекловлар остида қолиши мумкин.
Мавзуга оид
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025