Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун чартер поезди йўлга қўйилмоқда
Хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб туристик чартер поезди йўлга қўйилмоқда.
Жорий йил 7-18 октябрь кунлари Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen сайёҳлик компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида Orient Silk Road Express номли сайёҳлик чартер поезди ҳаракатланиши йўлга қўйилмоқда.
Поезд Олмаота – Тошкент – Қамаши – Китоб – Самарқанд – Хива – Бухоро – Хўжанд – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.
Мазкур чартер поезди Франция, Нидерландия, Бельгия, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британия ва Канада давлатларидан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
11:55 / 25.05.2026
Тошкент вилоятида тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026