Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби аниқланди

Америкалик иқтисодчилар Бен Бернанке, Дуглас Даймонд ва Филип Дибвиг иқтисод йўналишида Нобел мукофотини қўлга киритди. Улар банклар ва молиявий инқирозлар мавзусида тадқиқотлар ўтказган.
Нобел қўмитаси хабарида айтилишича, уларнинг тадқиқотлари молиявий инқирозларга қарши курашиш, иқтисоддаги банкларнинг ўрнини янада аниқроқ тушунишга ёрдам беради. Уларнинг тадқиқотида банклар инқирозга учрашига йўл қўймаслик жуда муҳим экани ҳақида сўз боради.
Мукофот олганлардан бири бўлмиш Бен Бернанке 8 йил давомида АҚШ Марказий банкини бошқарган. У 1930-йиллардаги Буюк иқтисодий депрессия жараёнини ўрганиб тадқиқотлар ўтказган.
Мавзуга оид
08:22 / 09.02.2026
Эронда Нобел мукофоти лауреати 7,5 йил қамоққа ҳукм қилинди
08:32 / 16.01.2026
Мачадо Оқ уйда Трампга Нобел тинчлик мукофотини “топширди”
08:34 / 09.10.2025
Кимё бўйича Нобелни металлоорганика бўйича уч мутахассис олди
10:34 / 14.08.2025