Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Фото: Саид Царнаев / РИА Новости
Татаристон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, режалар орасида корхоналарга ташриф буюриш, Жиззахда Қозон федерал университети филиалини очиш, вилоят ҳокимлари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
У билан бирга бир қатор йирик корхоналар, шунингдек, республика билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор компаниялар раҳбарлари Ўзбекистонга келди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилган эди.
Бундан ташқари, 23 март куни Тошкент вилоятида Абдулла Арипов ва Рустам Миннихонов Чирчиқ технопаркининг очилишида иштирок этишди.
Рустам Миннихонов Ўзбекистондаги татар жамияти вакиллари билан ҳам учрашди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.04.2026
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
13:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашди
19:45 / 15.06.2025
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
20:56 / 20.04.2025