Ўзбекистон | 16:23 / 12.10.2022
61300
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» кутилаётган қиш мавсуми учун тахминий прогнозини эълон қилди

Фото: KUN.UZ

Иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023 йиллар қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлар атрофида, ундан бироз кўп ҳамда ёғингарчилик тақчиллиги билан бўлиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даража совуққача, шимолда 15-20 даража совуққача пасайиши эҳтимоли бор, бу қиш ойлари иқлим меъёридан 5-8 даражага пастдир.

Таъкидланишича, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсум умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсум ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам кузатилиши. 

Қайд этилишича, ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги ҳам катта эмас ва 50-60 фоиздан ошмайди. 

Мавзуга оид