Ўзбекистон | 07:27 / 12.10.2022
15166
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ижара шартномалари ўртача 1 млн сўмга тузилмоқда — ДСҚ

Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини E-ijara хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Фото: Kun.uz

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 1 октябр ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.

Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади. Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.

Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари: 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та; 5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.

Солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв метр яшаш майдони: Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм; Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм этиб белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12 фоиз ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид