Ўзбекистон | 23:40 / 12.10.2022
27382
1 дақиқада ўқилади

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланадими?

Адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президенти администрациясида навбатдаги тайинлов рўй бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz манбаси бу маълумотни тасдиқламади, бироқ инкор ҳам этмади.

Маълумот учун, президентнинг ҳуқуқ органлари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Бахтиёр Исломов август ойида Олий суд раиси этиб тайинланган эди.

44 ёшли Русланбек Давлетов Ўзбекистон адлия тизимига 5 йилдан буён раҳбарлик қиляпти. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, унинг ўрнига Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов номзоди кўриб чиқилаётган бўлиши мумкин.

Мавзуга оид