Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX тарихдаги биринчи космик сайёҳни Ойга юборади
Тарихдаги биринчи космик сайёҳ Деннис Тито яна коинотга учади.
82 ёшли инвестор рафиқаси Акико билан Илон Маск кемасида Ойга парвоз қилади. Эр-хотин ва яна 10 га яқин сайёҳ парвози тахминан бир ҳафта давом этади. Бунда космик кеманинг Ойга қўниши кўзда тутилмаган. Бошқа йўловчиларнинг исми-шарифи, парвоз санаси ва Тито парвоз учун қанча маблағ тўлагани ҳозирча ошкор этилмади.
SpaceX Ойга парвоз қилиш учун Starship космик кемасидан фойдаланмоқчи, аммо у ҳали бирорта орбитал парвозни амалга оширмаган.
SpaceX бош директори Илон Маск сўзларига кўра, компания ҳали космик кемани синовдан ўтказмаган ва сайёҳларни Ойга юборишдан олдин барча жиҳозлар билан таъминланиши керак. Синов парвози ноябр ойида амалга оширилиши мумкин.
«Бу ракета ҳар томонлама синовдан ўтказилади. Биз Ойга учишдан олдин, у юзлаб парвозларни амалга оширади», деди Деннис Тито. «Биз келгуси йили учмаймиз. Биз кутишга мажбурмиз», — деб қўшимча қилди у.
2002 йилда миллиардер Илон Маск томонидан асос солинган SpaceX компанияси ўтган йили космик туризм бозорига кирди. 2021 йилда SpaceX Crew Dragon космик кемаси уч кун давомида Ер орбитаси бўйлаб парвоз қилган эди. 2022 йил апрель ойида компания биринчи марта сайёҳларни Халқаро космик станциясига етказди.
Wilshire Associates инвестиция компаниясининг асосчиларидан бири Деннис Тито 2001 йилда сайёҳ сифатида коинотга парвоз қилган. У «Союз ТМ-32» космик кемасида Ер атрофини 6 кун давомида айланиш учун 20 миллион доллар тўлаган эди. Ҳозир у 82 ёшда. Демак, агар Ойга парвоз қилса, коинотда бўлган энг кекса одамга айланади.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026