Ўзбекистон | 18:00 / 12.10.2022
6917
5 дақиқада ўқилади

VEON Ўзбекистоннинг минтақавий IТ-ҳабга айланишига ҳисса қўшмоқда

VEON компаниялар гуруҳи Ўзбекистонни Марказий Осиё IT ҳабига айланишини қўллаб-қувватлаган ҳолда, рақамли компетенцияларни ривожлантиришга, AdTech хизматлари йўналишини очишга ҳамда Big Data таҳлиллари ва киберхавфсизлик лабораторияларини кенгайтиришга сармоя киритмоқда.

Фото: VEON

Тошкент, 2022 йил 12 октябр VEON Ltd. (NASDAQ: VEON, Euronext Amsterdam: VEON) конвергент алоқа ва онлайн хизматларни тақдим этувчи глобал рақамли оператор Ўзбекистонда IТ-таълимни ривожлантириш ва сифат жиҳатидан ўсишига қаратилган ҳамда мамлакатни Марказий Осиёнинг йирик IТ ҳабига айлантиришга ҳисса қўшувчи янги ташаббусларни эълон қилмоқда. Ўзбекистондаги Beeline операцион компанияси орқали фаолият юритаётган VEON рақамли рекламанинг истиқболли йўналишини ривожлантиришни режалаштирмоқда, бунинг учун мамлакатимизда тажриба ва жаҳон даражасидаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳудудий AdTech-хизматларининг сервис маркази жорий этилади. Компания, шунингдек, мамлакатдаги маълумотлар таҳлили ва киберхавфсизлик лабораторияларини кенгайтиради.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг VEON компаниялар гуруҳи бош директори Каан Терзиўғли билан учрашувида маълум бўлди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг рақамли экотизимини жадал ривожлантириш учун VEON рақамли рекламага ихтисослашган OTM Глобал бўлимининг минтақавий марказини очади. Келгуси йил давомида янги ОТМ бўлими Ўзбекистоннинг Тошкентдаги янги IТ-паркида ишлаш учун 70 га яқин юқори даражадаги AdTech мутахассисларини ёллайди. Дастлаб, компания Марказий Осиё бозорлари учун рақамли реклама хизматларига эътибор қаратади ва келгуси бир неча йил ичида жаҳон бозорига чиқишни режалаштирмоқда.

Шунингдек VEON, Big Data ва киберхавфсизлик соҳасида ваколатларни ривожлантириб, энг юқори даражадаги тажрибани таклиф қилиб, BeeLab’нинг Ўзбекистондаги рақамли бўлинмасини кенгайтиради. 2023 йилнинг сўнгига қадар VEON BeeLab мутахассислари сонини деярли икки баробарга, яъни 130 дан 250 дан ортиқ кишига оширишни ва Ўзбекистонда соҳанинг кадрлар ресурсларини маълумотлар фанлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, скрам методологияси ва ечимлари бўйича юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Янги ходимларни жалб қилиш орқали BeeLab Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги банк сектори ва fintech мижозлари учун маълумотлар таҳлили ва киберхавфсизлик бўйича ишларни кенгайтирмоқда.

“Мамлакат келажаги рақамли авлодга тегишли. Шу боис глобал тажрибаси кадрлар салоҳиятимизни оширишга ҳисса қўшаётган етакчи компания ва ташкилотлар билан Ўзбекистон ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда, рақамли мақсадларимизга етишишга янада катта туртки бермоқда. VEON президентимиз Ўзбекистонни минтақавий ИТ-ҳабга айлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлаётгани, мутахассисларни IТ соҳасига жалб этаётгани ва юқори малакали мутахассислар захирасини шакллантирган ҳолда илғор компетенцияларни ривожлантираётгани қувонарли”, — деди Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов

“Ўзбекистон рақамли дунёга ўз эшикларини очмоқда ва биз мамлакатнинг бутун Марказий Осиё ривожига ҳисса қўшувчи IТ-ҳабга айланиши учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширамиз”, — деди VEON Group бош директори Каан Терзиўғли. – Бугунги кунда рақамли иқтисодиётни барпо этишнинг асоси маълумотлар ва мамлакатда IТ-кўникмаларини ривожлантириш даражасидир. IТ-хизматларига сармоя киритиш ва маълумотлардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш орқали биз Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва рақамли келажаги учун пойдевор яратмоқдамиз”.

VEON ҳақида

VEON — еттита жадал ривожланаётган бозорда 200 миллиондан ортиқ мижозларга конвергент алоқа ва онлайн хизматларни тақдим этувчи глобал дигитал оператор. Биз ҳаётни ўзгартирмоқдамиз, кўпроқ рақамли технологиялар учун имкониятлар яратмоқдамиз ва фаолият юритаётган мамлакатларда иқтисодий ўсишни рағбатлантирмоқдамиз. Бу мамлакатлар аҳолиси дунё аҳолисининг 8% дан ортиғини ташкил қилади. Бош қароргоҳи Амстердамда жойлашган VEON NASDAQ ва Euronext рўйхатига киритилган.

Қўшимча маълумот учун https://www.veon.com сайтига ташриф буюринг

Beeline Uzbekistan ҳақида

Beeline Uzbekistan – мамлакатдаги энг йирик уяли алоқа оператори. Биринчи марта 4G тармоғи 2014-йилда ишга туширилган. Сўнгги йилларда компания телекоммуникация инфратузилмасига катта сармоя киритди, жумладан, 3000 дан ортиқ база станцияларини ишга туширди.

Beeline Uzbekistan VEON гуруҳига киради. Операторнинг саккиз миллиондан ортиқ абонентлари ва 1600 дан ортиқ ходимлари бор. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига кирганидан бери VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,3 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган.

Батафсил: https://beeline.uz/uz 

PR алоқа: vbutnik@beeline.uz 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид