Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда ташлаб юборилган телефонлар сони 5 миллиарддан ошади
Атроф-муҳит муаммолари билан шуғулланувчи WEEE Forum нодавлат ташкилоти 2022 йилда 5,3 миллиард смартфон ва мобил телефонлар электрон чиқиндига айланишини аниқлади.
The Register хабарига кўра, WEEE Forum бундай статистикани 14 октябрга белгиланган Халқаро электрон чиқиндилар куни муносабати билан эълон қилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, 5,3 миллиард бугунги кунда бутун дунёда фойдаланиладиган мобил қурилмалар умумий сонининг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади. Тасаввур қилиш учун, агар барча эскирган телефонлар ва смартфонлар устма-уст қўйиб чиқилса, тахминан 50 минг км баландликдаги минорага айланади. Бу кўплаб Ер сунъий йўлдошларининг парвоз баландлигидан ошади.
Шу билан бирга, WEEE Forum томонидан 9 мингга яқин оилалар иштирокида ўтказилган сўров натижаларига кўра, одамларнинг 46 фоизи эски мобил қурилмаларни келажакда ҳам фойдаланиш умидида сақлаб қўйишади. 15 фоиз одам эски гаджетларни сотиш ёки кимгадир бериш учун қолдиришади. Тахминан 13 фоизи ҳиссий сабабларга кўра мобил телефонлардан ажралишни истамайди.
Мавзуга оид
07:32 / 14.11.2025
Мобил давр: смартфонлар энг кўп тарқалган минтақалар
20:35 / 08.09.2025
Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш яна кечиктирилди
21:07 / 28.08.2025
Автомобиллар ранги шаҳардаги ҳаво ҳароратини ошириши мумкин – тадқиқот
20:07 / 23.08.2025