Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилсозликдаги инқироз 2025 йилгача бартараф этилмайди
Фото: AP
Дунёда автомобил ишлаб чиқариш соҳаси 2025 йилда ҳам аввалги мавқейини тиклаб олмайди.
Boston Consulting Group (BCG) маълумотларига кўра, соҳадаги энг юқори кўрсаткичга 2017 йилда эришилган ва 95 миллион автомобил ишлаб чиқарилган эди.
BCG мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, 2022 йилда дунёда 79 миллион дона, 2023 йилда эса 83 миллион дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. 2025 йилда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 88 миллион донага етиши кутилмоқда.
BCG маълумотларига кўра, яримўтказгичлар билан боғлиқ инқироз туфайли пайдо бўлган автомобиллар тақчиллиги 2024 йил бошида бартараф этилади.
2022 йилнинг биринчи ярмида жаҳон бозорида автомобиллар тақчиллиги 3,5 миллион донага баҳоланди, учинчи чорак якунларига кўра, бу кўрсаткич 2,5 миллионга тушиб қолди.
BCG ҳисоб-китобига кўра, 6-12 ой ичида автомобилларга бўлган талаб пасайиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026