Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 8,6 млн аёллар қишлоқ жойларда истиқомат қилаётгани маълум бўлди
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳолининг 8,6 миллиони қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аёллар ҳисобланади.
Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда доимий аҳоли сони 35,3 млн кишини ташкил этган.
Қайд этилишича, 35,3 млн кишилик аҳоли сонида аёллар сони – 17,5 млн кишига, эркаклар сони – 17,8 млн кишига тенг бўлди.
Бунда, шаҳарда яшовчилар – 17,9 млн кишини ташкил этди. Улар орасида аёллар сони – 8,9 млн киши, эркаклар сони – 9 млн киши.
Ўз навбатида, қишлоқда яшовчилар сони – 17,4 млн кишига тенг бўлди. Бунда, аёллар сони – 8,6 млн киши, эркаклар сони – 8,8 млн киши.
Мавзуга оид
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
12:01 / 06.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик яна бир аёлнинг жасади топилди
19:11 / 02.03.2026
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилгани тахмин қилинмоқда
23:07 / 17.02.2026