Спорт | 10:46 / 17.10.2022
21846
1 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги-2023 Қатарда бўлиб ўтади

Қатар 2023 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Фото: Getty Images

Мусобақа 2024 йил бошида ўтказилиши режалаштирилган. 

Аввалроқ Хитой пандемия сабаб мезбонликдан воз кечганди. Қатардан ташқари даъвогарлар орасида Жанубий Корея, Австралия ва Индонезия ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид