Ўзбекистон | 11:17 / 17.10.2022
3683
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон мева ва сабзавотларни асосан Қозоғистон ва Россияга сотяпти
Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотларни экспорт қилаётгани маълум қилинди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 760,2 млн АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 9 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 517,4 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 380 минг тонна;
- Қирғизистон – 121 минг тонна;
- Хитой – 61 минг тонна;
- Афғонистон – 26,5 минг тонна;
- Покистон – 20,7 минг тонна;
- Беларусь – 18,6 минг тонна;
- Тожикистон – 17,7 минг тонна;
- Туркия – 11 минг тонна;
- Эрон – 9,3 минг тонна;
- Грузия – 6,8 минг тонна;
- Украина – 6,2 минг тонна;
- Озарбойжон – 5,5 минг тонна;
- БАА – 4,2 минг тонна;
- Германия – 2,7 минг тонна.
Мавзуга оид
07:39 / 01.07.2024
Ўзбекистон 5 ойда 420 млн долларлик мева сабзовот экспорт қилди
12:36 / 22.05.2024
Ўзбекистон божхона постларида мева-сабзавот ортилган юк машиналари учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
07:32 / 05.04.2024
Қайси ҳудудда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилгани маълум бўлди
13:43 / 19.02.2024