Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда чанг тўзони кутилмоқда
“Ўзгидромет” томонидан жорий йил 17 октябрида республика барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган.
Фото: KUN.UZ
Узоқ вақт давомида ёғингарчилик бўлмагани ва ҳаво ҳарорати инверсияси натижасида 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қуйидагиларга амал қилишни тавсия этяпти:
- Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак.
- Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
- Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
- Тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналар олдида ҳўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.

Мавзуга оид
18:24 / 14.12.2025
15 декабрда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши мумкин
10:38 / 13.12.2025
Тошкент ҳавосида PM10 ва PM2,5 кўрсаткичлари меъёрдан ошмади
18:59 / 12.12.2025
Айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
10:13 / 11.12.2025