Ўзбекистон | 10:45 / 18.10.2022
7907
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада «HOWO» юк автомобили аҳоли яшаш уйига бориб урилди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

18 октябрь куни эрталаб соат 06:55 ларда Фарғона вилоятидаги Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланаётган «HOWO» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйига бориб урилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, воқеа жойига қисқа вақт ичида қутқарув гуруҳи етиб бориб, ҳайдовчини юк автомобилидан чиқариб олган ҳамда зарурий биринчи ёрдам кўрсатган.

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уйга зарар етган, ҳайдовчидан бошқа жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид