Жаҳон банки Беларус кредитларини хизмат кўрсатилмайдиган мақомга ўтказди
Беларус кредитлари бўйича қарор тўловлар олти ойдан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолатлар учун белгилаб қўйилган тартибда қабул қилинди, дея маълумот берди Жаҳон банки.
Жаҳон банки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) Беларусга берилган ёки ушбу давлат томонидан кафолатланган барча кредитларига хизмат кўрсатилмайдиган мақом берди. Ташкилотнинг 17 октябр, душанба куни маълум қилишича, бу чора Жаҳон банкининг исталган кредит бўйича тўловларни олти ойдан ортиқ кечиктириш тартибига мос келади.
Баёнотда таъкидланишича, 2022 йил 14 октябр ҳолатига кўра, Минскнинг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки олдида муддати ўтган тўловлари 68,43 миллион долларгача ошган. ХТТБнинг Беларус томонидан тўланмаган кредитларининг асосий суммаси 967 миллион долларни ташкил этади, бу ХТТБнинг тўланмаган кредитлари умумий суммаси 0,42 фоизига тенг.
Жаҳон банки, шунингдек, ХТТБ аввалроқ Беларусга кредитлар тўлашни тўхтатиб қўйганини эслатди. Бундан ташқари, баёнотда 2020 йил май ойидан бери Минск учун янги кредитлар тасдиқланмагани ва 2022 йил 2 мартда Жаҳон банки гуруҳи Беларусдаги барча дастурларини тўхтатгани қайд этилган.
ХТТБ Россия ва Хитой билан бирга Беларуснинг энг йирик кредиторлари қаторига киради. Украинага қарши уруш учун Ғарб санкциялари киритилгандан сўнг Минск ХТТБ ва бошқа Ғарб кредиторлари олдидаги мажбуриятларини Беларус рублида бажаришини маълум қилди. Киев ва Ғарб Беларусни Украинага қарши урушда Россия билан шерикликда айблайди.
Мавзуга оид
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
08:20 / 18.10.2024