Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Hyundai Россиядаги заводини сотиш ҳақида ўйлаяпти
Dong-a Ilbo газетасининг ёзишича, Жанубий Кореянинг Hyundai автомобилсозлик компанияси Сестрорецк яқинидаги заводни сотиши мумкин.
Жанубий Кореянинг Hyundai автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россиядаги заводини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 18 октябр, сешанба куни Жанубий Кореянинг Dong-a Ilbo газетаси вазиятдан хабардор манбасига таяниб маълумот берди.
Нашрнинг ёзишича, корпорация яқинда раҳбариятга Россиядаги мавжуд вазият ва ривожланиш истиқболлари таҳлилини тақдим этган. Ҳисоботда, шунингдек, молиявий фаолиятни амалга ошириш учун қийин шароитларда Россиядаги заводнинг сотилиши оқибатлари рўйхати ҳам киритилган.
Hyundai ҳозирча хабарларга изоҳ бермади. Завод Санкт-Петербург яқинида, Сестрорецк ёнида жойлашган. Яқинда компания Россияда «муваффақиятли ишнинг ўн йиллиги»ни нишонлади. Заводнинг юбилей йилида Hyundai ҳатто Hyundai Solaris'нинг «10 йил» махсус сериясини тақдим этди.
Корпорация корхонани ишлаб чиқариш бўйича Россиядаги иккинчи йирик автомобиль заводи деб атади. Унинг қурилиши ва янада ривожланишига инвестициялар 1 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди. Заводда 2600 га яқин мутахассис ишлаган. Конвейер йилига 200 минг дона автомобиль ишлаб чиқарган (компаниянинг жаҳон ишлаб чиқариш қувватининг қарийб 4 фоизи).
Hyundai март ойида Санкт-Петербургдаги ишини тўхтатди.
Ўтган ҳафта Япониянинг Nissan Motor Co Ltd компанияси Россиядаги бизнесини давлат корхонасига 1 еврога ўтказишини ва тахминан 687 миллион доллар (699 миллион евро) миқдорида зарар кўришини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:15 / 02.02.2026
Hyundai Россиядаги заводни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025