22:31 / 19.10.2022
23871

Месси спорт ва технологияларга йўналтирилган инвестиция компаниясини очди 

Аргентина миллий жамоаси ва «ПСЖ» клуби футболчиси Лионел Месси бутун дунё бўйлаб спорт, медиа ва технологияларга сармоя киритувчи холдинг компаниясини ташкил этди. 

Фото: Getty Images

Play Time Sports-Tech деб номланган компания Сан-Францискода жойлашган ва Мессининг асосий сармоя воситаси бўлади. У футбол технологияси компанияларининг стартап лойиҳаларига кўмаклашади ёки футбол клубларига сармоя киритади. 

«Мен Силикон водийсида илдиз отаётганимиздан хурсандман ва Play Time бутун дунё бўйлаб дадил тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишидан жуда мамнунман», деди Месси ўз баёнотида. 

Play Time компаниясини Размиг Овагимян бошқаради (у Graph Ventures компанияси ҳамкори), Code Advisors инвестиция банки асосчиси Майкл Маркес махсус маслаҳатчи сифатида ишлайди. 

Play Time компаниясининг биринчи инвестиция дастури Matchday.com лойиҳаси бўлиб, 2022 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ишга туширилади. 

«2017 йилда Лео ва оиласи билан учрашганимда улар келажакка нисбатан дадил тасаввурга эга эканлиги яққол кўриниб турарди», — деди Овагимян ўз баёнотида. «Улар майдонда ва ундан ташқарида ҳам футболга тўғридан-тўғри ва узоқ муддатли таъсир кўрсатишда давом этишни хоҳлашади».  

Top