Спорт | 08:52
3614
2 дақиқада ўқилади

Аргентина ҳам яримфиналга чиқди

Швейцария асосий вақтда 10 киши бўлиб дуранг ҳисобни ушлаб қолди, аммо қўшимча бўлимларда икки гол ўтказиб юборди.

Фото: Carl Recine/Getty Images

Аргентина – Швейцария 3:1
Голлар:
Макаллистер, 10 (1:0). Ндой, 67 (1:1). Альварес, 112 (2:1). Л. Мартинес, 120+1 (3:1)
Аргентина: Э. Мартинес, Л. Мартинес, Ромеро (Отаменди, 106), Таляфико (Гонсалес, 78), Молина (Монтиэл, 85), Паредес (Лопес, 110), Фернандес (Алмада, 91), Макаллистер, де Паул (Л. Мартинес, 85), Алварес, Месси
Швейцария: Кобел, Элведи, Аканжи, Родригес (Эрай Жемерт, 90), Закариё (Яшари, 96), Фройлер (Варгас, 115), Жака, Ридер (Муҳайм, 86), Ндой (Видмер, 86), Соу (Амдуни, 86), Эмболо
Огоҳлантиришлар: Алмада, 97. Л. Мартинес, 98. Лопес, 114 – Эмболо, 44
Четлатиш: Эмболо, 72 (иккинчи сариқ)

ЖЧ чоракфиналининг Аргентина ва Швейцария миллий жамоалари ўртасида кечган сўнгги баҳси ҳам драматик тарзда кечди. Жанубий Америка вакиллари ўйин стартидаёқ ҳисобни очганди, иккинчи бўлим ўрталарида европаликлар мувозанатни тиклади.

Аммо ҳисоб тенглашганидан бир неча дақиқа ўтиб, Швейцария озчилик бўлиб қолди: VAR аралашувидан кейин Эмболога симуляция учун иккинчи сариқ карточа кўрсатилди (янги қоида ишга тушиб, футбол тарихида илк бор шундай ҳолат кузатилди).

Озчилик бўлиб қолганига қарамай, швейцарияликлар асосий вақтда дуранг ҳисобни ушлаб қолишди, қўшимча бўлимларнинг биринчисида ҳам дарвозаларга гол урилмади.

Барча пеналтилар сериясига тайёргарлик кўраётганида эса Алварес жарима майдони ташқарисидан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олиб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи овертайм тугаётганида эса аргентиналиклар қарши ҳужумда навбатдаги голни уриб, ўйинга нуқта қўйишди.

Энди Аргентина 16 июлга ўтар яримфинал ўйинида Англияга қарши майдонга чиқади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид