Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади
Саноат ярмаркасида 1500 дан зиёд корхона ўзининг 3800 га яқин маҳсулоти билан қатнашмоқда.
2022 йилнинг 20 октябрь куни Навоий шаҳридаги “Gidro stanko servis” МЧЖ павильонида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади. Унда республиканинг турли вилоятларидаги йирик саноат корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Бектемир Пирнафасовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, саноат ярмаркасида Навоий вилояти, шунингдек, бошқа вилоятлардан ташриф буюрган 1500 дан зиёд корхона ўзларининг 3800 га яқин маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Бугунги кунда Навоий вилоятида 4 000 га яқин саноат корхонаси ва 250 дан зиёд хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият кўрсатади. Улар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 65,1 трлн сўмни, 2021 йилда эса 73,6 трлн сўмни ташкил этган. Вилоятда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2020 йилда 336,1 млрд сўмлик, 2021 йилда эса 757,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Ярмарка давомида саноат маҳсулотлари кўргазмалари, электрон кооперация биржаси портали фаолияти, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилиш, инвестицион имкониятлар, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда тармоқ ва ҳудудларда саноат салоҳиятини оширишга қаратилган тақдимотлар, В2В учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, саноат тармоқлари, кичик бизнес субъектлари маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда бутловчи қисмлар, материаллар ва хомашёларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.
Саноат ярмаркаси 21 октябрь куни ҳам давом этади.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026