Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга мобил телефонлар асосан Хитойдан олиб келиняпти
Ўзбекистонга 9 ойда қарийб 2,2 млн дона телефон импорт қилинган
Фото: iStock
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 144,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 178 575 дона мобил телефон импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 255 621 тага ошган.
Ўзбекистон 9 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 1,6 млн дона.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- БАА – 247,4 минг дона;
- Вьетнам – 156,5 минг дона;
- Ҳиндистон – 153,8 минг дона;
- Қозоғистон – 25,4 минг дона;
- Корея – 2,1 минг дона.
Мавзуга оид
16:23 / 15.11.2025
Онанинг телефондан кўп фойдаланиши болага қандай таъсир қилади?
10:41 / 14.11.2025
1,3 млн долларлик экспорт: Ўзбекистон телефонлари 5 та мамлакат бозорига чиқди
11:09 / 11.11.2025
Хитой ва Ветнам — асосий манба: 3,2 млн телефон импорт қилинди
13:10 / 29.10.2025