Жаҳон | 07:10 / 20.10.2022
9331
2 дақиқада ўқилади

Украинада 20 октябр куни электр энергиясини етказиб бериш чекланади

Россиянинг Украина энергетика тизимига ҳужумлари кучайиши қувватлар тақчиллигига олиб келди, дея тушунтирди Укрэнерго. Электр узилишлари 4 соатдан ошмайди.

Фото: Picture Alliance

20 октябр куни бутун Украинада электр энергиясини етказиб бериш чекланади. Бундай чора-тадбирларнинг сабаби тизимдаги қувватларнинг етишмаслиги, деб тушунтирди миллий энергетика компанияси Укрэнерго 19 октябр, чоршанба куни. «Бу мажбурий қадам. 10 октябрдан бери Украина энергетика тизими урушнинг 8 ойидан кўпроқ даражада Россия кучлари томонидан ҳужумга учради», - дейилади компания хабарида.

Чекловлар маҳаллий вақт билан соат 07.00 дан 22.00 гача амал қилади. Ўчиришлар кетма-кетликда амалга оширилади. Уларнинг давомийлиги минтақавий тарқатиш тармоғи операторлари томонидан белгиланади ва 4 соатдан ошмайди, дея қўшимча қилди Укрэнерго.

Миллий оператор Украина аҳолисини телефонлари ва портатив аккумуляторларини қувватлантиришга, шунингдек, сув захираси, фонарь ва батареялар, иссиқ пайпоқ ва кўрпа-тўшакларни тайёрлаб қўйишга чақирди. Шу билан бирга, «Укрэнерго» совуқ об-ҳаво бошланиши билан электр энергиясидан фойдаланишни минималлаштириш учун тез-тез фуқароларга мурожаат қилиш кераклигини тан олди.

Бундан ташқари, 20 октябрдан шаҳарларда кўчаларни ёритишдан фойдаланиш чекланади, деди Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид