Ўзбекистон | 11:32 / 20.10.2022
2796
1 дақиқада ўқилади

Зарарли ёки хавфли ишда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Ҳукумат қарори билан электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди.

Мазкур қоидалар билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотлар ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланди.

Ходимлар, шу жумладан, раҳбар ходимлар ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.

Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади. 

Ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Ходимларни (мутахассисларни) тайёрлаш ва улар малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхона бош муҳандисига юкланади.

Мавзуга оид