Спорт | 07:03 / 21.10.2022
24457
1 дақиқада ўқилади

«Астон Вилла» Жеррардни истеъфога чиқарди

Фото: PA

Стивен Жеррард «Астон Вилла» бош мураббийлигини тарк этди.

Клуб истеъфони эълон қилиб, мутахассисга фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва келгусида муваффақиятлар тилади.

Жеррард 2021 йилнинг ноябрида «Астон Вилла»ни қабул қилиб олганди ва унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумни 14-ўринда якунлашди. Ушбу мутахассис жамоа билан АПЛда жами 39 ўйин ўтказган, шундан 12 учрашувда ғалабага эришган, 8 дуранг қайд этган ва 19 бор мағлубиятга учраган.

Бу истеъфо «Астон Вилла» пайшанба оқшомида АПЛнинг 12-тури доирасида «Фулҳэм»га йирик ҳисобда мағлуб бўлиши ортидан рўй берди.

Эндиликда бирмингҳемликлар жамоаси 11 ўйинда 9 очко тўплаб, турнир жадвалида 17-ўринда жойлашган.

ОАВ маълумотига кўра, Жеррард ўрнига номзодлар қаторида Маурисио Почеттино фаворит бўлиб турибди.

Мавзуга оид