Ўзбекистон | 11:27 / 21.10.2022
2395
1 дақиқада ўқилади

Сибирдан Ўзбекистонга тўғридан тўғри ҳаво қатновлари сони оширилади

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Красноярск ўлкаси, Тива ва Хакасия туркомпаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган онлайн тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Тақдимот чоғида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Амирсой» тоғ-чанғи курортида меҳмонлар учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.

Красноярск ўлкаси туризм агентлиги раҳбари О.Восиленко ўз чиқишида бугунги кунда россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши анча ошганлигини айтди. У қайд этганидек, Сибирь федерал округи ҳудудидан тўғридан тўғри ҳаво қатновлари сони оширилиши сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

Тақдимот якунида Россия минтақаларида фаолият олиб бораётган туркомпаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, келгусида Ўзбекистонга Россиядан уюшган ҳолда сайёҳларни жалб этишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид