Жаҳон | 18:26 / 23.10.2022
24681
4 дақиқада ўқилади

Жанглар кетаётган Бахмут, зулматда қолган Миколайив. Уруш суратлари

Украина ҳукумати мамлакат ғарбидаги энергетика объектларига россияликларнинг ракета ҳужумлари рўй берганини маълум қилди. Унинг кўлами 10-12 октябр кунлари қилинган ҳужум оқибатларига «тенг ёки ундан ортиқроқ». Қарийб бир ярим миллион киши электр таъминотидан узилган. 23 октябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар яна бир бор Миколайив ва Запорижжяни ўққа тутишган. «Медиазона» ва BBC рус хизматига кўра, Украинадаги уруш бошидан буён 7822 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ўлими номма-ном тасдиқланган. Сўнгги бир ойда сафарбар қилинганлардан камида 41 нафари ҳалок бўлган.

Қуйида 23 октябр, урушнинг 241-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Бахмутдаги жанглар

Россияликлар Бахмутни ўққа тутиши оқибатида кўтарилган тутун устуни. Октябр ойида Украина ва Россия кучлари параллел юришларини давом эттирмоқда. «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси отрядлари Бахмутнинг жануб ва шарқидаги ҳудудларга ёриб кирган, бу вақтда Украина қуролли кучлари ҳам Харкив ва Луҳанск областлари чегарасида илгариламоқда
LIBKOS / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг Су-25 қирувчи самолёти Бахмут атрофида ракета ҳужумидан ҳимояланмоқда
LIBKOS / AP / Scanpix / LETA
Бахмут яқинида ўзиюрар артиллерия қурилмасини бошқараётган украиналик ҳарбий хизматчи
LIBKOS / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Бахмут яқинида ўзиюрар артиллерия қурилмасидан ўт очмоқда
LIBKOS / AP / Scanpix / LETA

 Харкив областида тиббий ёрдам кўрсатилиши

Ҳарбий врач Наталья Лелюх яқинда Украина томонидан озод этилган Синичино қишлоғига дори-дармон етказиб бермоқда. Синичино 2022 йил сентябрида Украина армиясининг қарши ҳужуми натижасида қайтариб олинган Изюм яқинида жойлашган
Carl Court / Getty Images
Врач Наталья Лелюх Харкив областининг Каменка қишлоғида маҳаллий аҳоли вакилларидан бирини кўрикдан ўтказиш арафасида. Каменка ҳам Изюм атрофидаги қишлоқлардан бири.
Carl Court / Getty Images
Синичино қишлоғида яшовчилардан бири тиббий бригада ташрифи вақтида
Carl Court / Getty Images
Синичинода яшовчи касалманд киши армия тиббий ходимлари бригадасидан ёрдам олмоқда
Carl Court / Getty Images
Ҳарбий врач Наталья Лелюх ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шифокори Татьяна Тимошенко Каменки қишлоғи аҳолиси билан суҳбатда
Carl Court / Getty Images
Синичино қишлоғида яшовчи аёл армия тиббий ходимларига миннатдорчилик билдирмоқда.
Carl Court / Getty Images

Миколайивда отишмалардан кейинги ҳаёт 

Миколайивда яшовчи Татьяна Гончарова Россия томонидан шу кунларда шаҳарга берилган авиазарба оқибатида шикастланган квартираси олдида. Миколайив ўққа тутилиши давом этмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Миколайвлик киши ойналари тўкилиб кетган балконда мих қоқмоқда. Регион тинимсиз зарбаларга дучор бўлмоқда — 23 октябрга ўтар кечаси Миколайив областига Shahed-136 типидаги камикадзе дронлар ҳужум қилган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Миколайивлик аёллар ичимлик суви олиб қайтмоқда. Шаҳарни сув билан таъминловчи магистрал қувур уруш бошидаёқ шикастланган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Болалар боғчаси ходими ўчоқда овқат қилмоқда. Россия томонидан тинимсиз зарбалар туфайли шаҳар электр таъминотидан узилган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шаҳар ракета зарбалари туфайли электрсиз қолган  шароитда World Central Kitchen жамоат ташкилоти кўнгиллилари Миколайивдаги шифохоналар беморлари ва маҳаллий аҳоли учун таом тайёрламоқда.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Миколайивлик киши электр энергияси ўчган маҳалда қоронғи кафеда лимонад ичмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Туғурқхона ходими россияликлар зарбалари туфайли ток ўчган маҳалда беморларга егулик тарқатмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид